Туризм хизматларини кўрсатиш бўйича Россияда биринчи ўринда турадиган Tutu.ru компанияси томонидан тадқиқот ўтказилди.

Унга кўра, ҳар ўнинчи респондент миллий таомларни татиб кўриш мақсадида жорий йилда гастро-тур учун Ўзбекистон, Грузия ва Арманистонга бориш истагини билдирган. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Бу бежиз эмас, албатта. Халқимиз бой ва бетакрор пазандалик анъаналарига эга. Айни пайтда бу анъана юртимизнинг ҳар бир ҳудудида ўзига хослиги билан аҳамиятли.

Кейинги йилларда мамлакатимизда сайёҳлик борасидаги ташаббуслар ўз самарасини кўрсатмоқда. Ташаббуслар хорижий меҳмонларнинг юртимизда пазандачилик соҳаси санъат даражасига кўтарилганини ўз кўзлари билан кўришга имкон бермоқда.

ЎзА