Халқаро илмий-амалий конференция “Ўзстандарт” агентлиги томонидан ташкил этилмоқда.
Агентлик ахборот хизмати берган маълумотга кўра анжуманга Халқаро молия корпорацияси, БМТ тараққиёт дастури, Германия физика-техника институти, Турк стандартлари институти, Ҳалқаро савдо маркази, БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилоти, Германия ҳалқаро хамкорлик жамияти кабиларининг халқаро экспертлари ва бошқа мутахассислар таклиф этилган.
Халқаро конференциянинг мақсади маҳаллий сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқаришни барқарор ва изчил ривожлантириш, экспортни кенгайтириш учун аниқ чора-тадбирлар ва йўл хариталари ишлаб чиқиш, маҳсулотларнинг сифатини яхшилашга қаратилган вазифаларни ҳал қилиш ва ўзбек тадбиркорларига ташқи бозорда рақобатбардош бўлишлари учун ёрдам беришдир.
Халқаро конференциянинг кун тартиби “Ўзстандарт”нинг расмий сайтида ҳавола қилинган.