ДИҚҚАТ:1 апрелдан бензин нархи ҳам ошадими?

Жорий йилнинг 1 апрель санасидан мамлакатимизда электр энергияси, табиий газнинг нархи ошади. Одамлар орасида бу санадан бензин нархи ҳам қимматлашиши мумкинлиги ҳақидаги гаплар қулоққа чалинмоқда. Uza.uz бу масалага ойдинлик киртиш мақсадида “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик жамиятига мурожаат қилди.

“Ўзнефтмаҳсулот” АЖ матбуот хизматининг маълумот беришича, яқин келажакда ёнилғи маҳсулоти нархи ўзгармайди. Шунингдек, ёнилғи нархи ўзгариши назарда тутилаётгани ҳам йўқ.

Демак, хавотирга ўрин йўқ, автобензин нархи ошмайди.
Сўнгги бор Ўзбекистонда 2017 йил 14 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 913-сонли қарори билан 2017 йилнинг 15 ноябридан автобензин нархлари қуйидагича белгиланган:
1 литр Аи-80 маркадаги автобензин учун — 3800 сўм
1 литр Аи-91 автобензин учун — 4300 сўм
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги 149-сонли қарорига биноан жорий йилнинг 1 март санасидан
1 литр Diezel ёнилғиси нархи – 4600 сўм,
1 литр ЭКО русумли Diezel ёнилғиси нархи– 4700 сўм этиб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган барча автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ушбу нархларга амал қилинади.

 

Анора Содиқова, ЎзА