Франциянинг Психомотор реабилитация олий институти бош директори ҳамда бош менежери Самарқанд давлат тиббиёт университетига ташриф буюрди.
Ташриф давомида олий таълим муассасаларининг фаолияти бўйича тақдимотлар ўтказилиб, ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорлик масалалари бўйича келишувларга эришилди. Илмий ҳамда психомотор реабилитация хизматлари соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш ҳамда англашув меморандумини имзолашга келишилди.
Шунингдек, меҳмонлар энг сўнгги русумдаги тиббиёт жиҳозлари билан таъминланган ўқув лабораториялари, амалиёт хоналари, ахборот ресурс маркази ва университет тарихини акс эттирувчи музей билан танишиб, олийгоҳ фаолиятини юқори баҳолади.
ЎзА