Польшадаги Табиий ва гуманитар фанлар университети профессори, Осиё тадқиқотлари институти аъзоси Ежи Шукальски Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мисрга расмий ташрифи якунини қуйидагича шарҳлади:

– Миср Шимолий Африканинг ўзини ишончли ва узоқ муддатли иқтисодий ҳамкор сифатида намоён қилувчи ривожланган мамлакатларидан биридир. Бошқа томондан, хорижий мамлакатлар тобора Ўзбекистон нафақат ўз мамлакати, балки Марказий Осиё учун ҳам тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб этиш жараёнида асосий драйверга айланиб бораётганига амин бўлмоқда. Айни ҳолат, аввало, мамлакатда сиёсий ва макроиқтисодий барқарорлик, иқтисодиёт жадал ўсиши, сармоявий муҳитнинг юқори сифати ва иқтисодиётни диверсификация қилиниши даражаси билан изоҳланади. Бу экспортнинг юқори миқдорини таъминлайдиган кенг турда маҳсулот ишлаб чиқариш имконини беради.

https://dunyo.info/uploads/post/1676992040.7923.png

Ўзбекистон ҳам барча ривожланган мамлакатлар бошидан кечирган классик ўзаро боғлиқлик схемаси ишончли эканини намойиш этмоқда: инвестиция оқими юқори технологияли маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайди, натижада хорижий бозорда сезиларли талаб юзага келади. Ўзбекистон шароитида мазкур жараён енгил саноат, кийим-кечак, минерал ўғитлар, маиший техника, фармацевтика маҳсулотлари мисолида намоён бўлади. Шу нуқтаи назардан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мисрга ташрифи якунларини икки давлат учун ҳам фойдали, дея баҳолаш мумкин. Миср ҳам Ўзбекистон сингари икки давлат ўртасида иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор. Бу Ўзбекистон бозорининг юқори сиғими билан боғлиқ. Шунингдек, географик жойлашуви ва транспорт тизими ҳолатидан келиб чиқсак, Ўзбекистон нафақат ўз минтақасида, балки бутун Евроосиё маконида ҳам транзит мамлакат сифатида жозибадор ҳисобланади.

И.Абдумаликзода тайёрлади.

ЎзА.