АҚШ Президенти Жо Байден 21 февраль куни Киевдан Польшага келиб, Варшава марказидаги Қироллик қалъасидаги очиқ майдонда нутқ сўзлади.
“АҚШ Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллайди ва халқаро қонунларга қарши ҳар қандай қадамларга қарши туради”, деди Байден. Қўшма Штатлар етакчиси кейинги йил НАТОнинг ташкил этилганига 75 йил тўлишини ва шу муносабат билан Америкада саммит бўлишини айтиб ўтди.
“НАТОнинг бир давлатига қарши ҳужум қилишини Альянснинг барча мамлакатларига қаратилган, деб баҳоланади. Биз Украина атрофидаги зиддият билан боғлиқ коалиция тузганмиз, мақсад – у ерда тинчлик ўрнатиш”. “НАТО Украинага мададкор ва шундай бўлиб қолади”, деди у.
Байден Молдова ҳақида тўхталиб, “бу мамлакатда кишилар эркин бўлишни истайди. Демократия бориш сари ва Европа давлатларининг ҳамжамиятига қўшилиш учун ҳаракатда. Президент Мая Санди бу курашга бошчилик қилмоқда”, деб таъкидлади.
Санди Байден нутқ сўзлаётган пайтда Қироллик майдонида туриб, тинглаган.
Америка раҳбари ўз нутқида украиналик ўн миллион қочоқларни қабул қилгани учун Польша раҳбариятига миннатдорлик билдирди. “Поляклар бирдамлик нима эканини жуда яхши билишади”, деб қўшимча қилди.
АҚШ етакчиси Польша Президенти Андрей Дуда билан музокара чоғида Украинага бераётган кўмаклари учун алоҳида миннатдорлик билдирди. Дуда Байденнинг Польшага ташрифини “АҚШнинг дунё ва Европа хавфсизлиги учун ғоят масъулиятли роль эканини” таъкидлади.
ЎзА