Баҳрайн ахборот агентлиги – “BNA” сайтида Хитой Ўзбекистонда қуёш электр станциялари барпо этиш учун 2 миллиард доллар сармоя киритиши ҳақида ахборот эълон қилинди.

Хабарда имзоланган келишувга асосан, тўғридан-тўғри киритилган инвестиция натижасида йилига 5 миллиард киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 1.3 миллиард метр/куб табиий газ тежалишига эришилиши таъкидланади. Мақолада ушбу қуёш фото электр станцияларининг илк қуввати жорий йил якунига қадар электр энергияси ишлаб чиқаришни бошлаб, 2024 йил тўлиқ қувватда ишга туширилиши режалаштирилганига ҳам урғу берилган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА