НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг 2023 йилнинг кузида ўз лавозимини тарк этиш ниятида эканини тасдиқлади. Бу ҳақда у “CNN” телеканалига берган интервьюда айтиб ўтди.

“Шу йил кузда истеъфога чиқаман. Ишончим комилки, Шимолий альянс менинг ўрнимга муносиб номзод топади”.

Агар НАТОга аъзо давлатлар лавозимни тарк этмасликни сўрашса, деган мурожаатга Столтенберг ҳали содир бўлмаган нарса ҳақида масалани чалғитишни истамаслигини айтди.

“Мен бор эътиборимни НАТО Украинага ёрдам беришига қаратганман”, деди Бош котиб.

Аввалроқ Столтенбергнинг кузда лавозимини тарк этиши ҳақида Шимолий Альянс расмий вакили Оана Лунгеску маълум қилган эди.

Столтенберг уч марта ваколат муддатини узайтирган, у деярли тўққиз йилдан бери Бош котиб лавозимида ишлаб келмоқда.

 

ЎзА