Мутлақ бин Мажид ал-Кахтоний: “Толибон” ҳаракати билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш осон эмас, шу билан бирга, бажариб бўлмас иш ҳам эмас

Бундай фикрлар Қатар Ташқи ишлар вазирлигининг махсус вакили Мутлақ бин Мажид ал-Кахтоний томонидан “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида ўтказилаётган халқаро конференция доирасида янграмоқда. 

Афғонистондаги сиёсий бақарорлик учун томонлар ўртасида ҳеч бир шартларсиз, тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйишни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Биз бу масалада “Толибон” томонидан ҳам ижобий жавоблар бўлишига умид қилиб қоламиз. Менинг фикримча, “Толибон” Афғонистон ҳукумати билан муроса бўйича музокараларни йўлга қўйиши керак. Қатар томони шу мақсад йўлида ҳаракат қилади.

Афғонистонда тинчлик учун кимдир жонини тикмоқда, бошқалар иқтисодий ресурсларини. Шундай экан, Афғонистон масаласида низоларга бориш керак эмас, ягона мақсад сари ҳаракат қилишни таклиф қиламан.

 

ЎзА