Нукусда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, шаҳар ва туман бўлинмалари томонидан 2022 йил давомида амалга оширилган ишларга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда ўтган йилги ишлар ва мавжуд камчиликлар атрофлича муҳокама этилиб, 2023 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар ва чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Таъкидланганидек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари қарорлари асосида 2022 йил давомида “Маҳалла” фонди қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 27 минг 885 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилани қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида 26 миллиард 152 миллион 862 минг сўм маблағ сарфланди.
Жумладан, 20 минг 25 та эҳтиёжманд оилага 18 миллиард 798 миллион 272 минг сўмлик ёрдам кўрсатилган. Шундан, 9 минг 311 та оилага кундалик истеъмол товарлари учун 4 миллиард 140 миллион 70 минг сўм, 191 та оилага дори воситалари учун 557 миллион 497 минг сўм, 8 минг 761 та оилага моддий ёрдам учун 12 миллиард 418 миллион 936 минг сўм ва 1 минг 762 та оилага бошқа кўринишдаги ёрдам учун 1 миллиард 681 миллион 769 минг сўм ажратилган. “Темир дафтар” га киритилган 2 минг 988 та оилага 2 миллиард 767 миллион 109 минг сўмлик ёрдам кўрсатилган.
“Аёллар дафтари” даги ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз 291 нафар хотин-қизнинг бандлигини таъминлаш учун 1 миллиард 63 миллион 843 минг сўм, 1 минг 399 нафар хотин-қизга моддий ёрдам учун 1 миллиард 422 миллион 289 минг сўм, 354 нафар хотин-қизга кундалик истеъмол товарлари учун 192 миллион 313 минг сўм, 48 нафар хотин-қизга соғлигини тиклаш учун 92 миллион 627 минг сўм, 2 минг 700 нафар хотин-қизнинг мамлакатимиз бўйлаб саёҳатини ташкил этиш учун 1 миллиард 697 миллион 55 минг сўм, 80 нафар хотин-қизга бошқа кўринишдаги ёрдам учун 119 миллион 352 минг сўм ажратилиб, жами 4 минг 872 нафар хотин-қизга 4 миллиард 587 миллион 480 минг сўмлик ёрдам кўрсатилган.
Шунингдек, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан 2022 йил давомида жами 481 та оилага 130 миллион 93 минг сўмлик моддий ёрдам, шундан 173 та кам таъминланган оилаларга 63 миллион 542 минг сўм, 102 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага 28 миллион 571 минг сўм ҳамда 206 та оилага 37 миллион 980 минг сўмлик бошқа кўринишдаги ёрдам берилди.
Йиғилишда фонд фаолияти танқидий кўриб чиқилиб, камчиликларга йўл қуйган бўлинма ходимларига муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди. Йил давомида яхши натижаларга эришган бўлинмалар рағбатлантирилиб, 2023 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар ва чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири