Виктория Панфилова, журналист

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкент шаҳрида ўтказилаётган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси минтақадаги хавфсизликни таъминлаш, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тинчликни асрашга хизмат қилиши билан аҳамиятли. Журналист сифатида юртингиздаги ислоҳотларни кузатиб бораман.

 Айни ушбу масалага бўлган эътибор ва ёндошув мени бефарқ қолдирмади. Олдин ҳам бу масалага оид учрашув ва анжуманлар бўлган. Аммо ҳозиргисини жуда муҳим қадам деб ҳисоблаш мумкин. Афғонистон халқини ижтимоий, иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга хизмат қиладиган ушбу анжумандан умидимиз катта.

 

ЎзА