Тошкент халқаро конференциясида Афғонистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний сўзга чиқди

“Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференцияси ишчан руҳда давом этмоқда.

Унда сўзга чиққан Афғонистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббони мамлакатдаги низолардан энг кўп афғон халқи жабр чекаётганини таъкидлади.

– Афғонистон муаммоси глобал тус олган. Шу боис минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш йўлидаги Ўзбекистон ташаббуси ғоят қадрлидир. Ва ишонамизки, бу йўлда ҳамжиҳатликда амалга оширилаётган ишлар кутилган самара беради, – деди Салоҳиддин Раббони.

 

ЎзА