Давлатимиз раҳбари конференцияда “Ишончим комилки, ушбу конференциянинг ўтказилиши, амалий руҳдаги мулоқот ва мунозаралар, шунингдек, якуний Тошкент декларациясининг қабул қилиниши Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича амалий жиҳатдан ижобий натижаларга эришиш имконини беради ва тинчлик жараёнининг ўзига хос “йўл харитаси”га айланади”, дея алоҳида таъкидлади.
Бугунги кунда барчани бирлашиб, жафокаш Афғонистон халқига тинчлик ва тараққиёт йўлида самимий ёрдам қўлини чўзишга, уларни қўллаб-қувватлашга чорлади.