Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шуманай туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ер майдони савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди.
Жумладан, фуқаро Д.К. сохта ҳужжатлар орқали ўзининг номига расмийлаштириб олган Нукус шаҳар “Қум овул” маҳалла фуқаролар йиғинидаги захирадаги 6 сотих ер майдонини фуқаро М.А.га сотишга келишади. Ушбу ер майдони учун 37 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати ўтказилмоқда.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ,
ЎзА мухбири