Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Баъзи жойларда туман тушади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
14-18 февраль кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.
14-20 февраль кунлари тоғли туманларда қор кўчиши хавфи бор.
ЎзА