Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти фаоллари ва мутасаддилар билан ҳудудда саноатни ривожлантириш истиқболлари ва бошқа долзарб масалаларни муҳокама қилди.

Шунингдек, Жиззах вилояти саноатига катта туртки берадиган 3 та янги корхона рамзий тугмалар босилгандан сўнг ўз фаолиятини бошлади.

Улар Фориш туманида базальтдан йилига 5 минг тонна композит қувурлар ишлаб чиқарадиган, 50 миллион доллар инвестиция киритилган “Эко базальт груп” корхонаси. Жиззах саноат зонасида йилига 1,5 минг турдаги 20 миллион дона электр техника маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган, 15 миллион доллар инвестиция киритилган “Моно электрик” корхонаси. Жиззах саноат зонасида йилига 40 турдаги тиббий буюмлар ишлаб чиқарадиган, 5 миллион доллар инвестиция киритилган “Супер медикал элемент” корхонаси.

Ушбу корхоналар ҳисобига, бугундан камида 700 дан ортиқ ишсиз аҳоли юқори даромадли доимий иш жойига эга бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, янги корхоналарни ишга туширди.

ЎзА