Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, 2022 йил давомида “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий сув таъминоти корхоналарига жами 29 минг 89 та мурожаат келиб тушган. Улардан 27 минг 62 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали келиб тушган бўлиб, шундан 90 фоизи ижобий ҳал этилган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан келиб тушган 124 та мурожаатнинг барчаси ўрнатилган тартибда кўриб чиқилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидан 107 та мурожаат келиб тушган. Улардан 104 таси кўриб чиқилган, 3 таси ўрганиш жараёнида.
Олий Мажлис Сенатидан жами 83 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 81 таси ўрнатилган тартибда кўриб чиқилган, 2 таси ўрганиш жараёнида. Омбудсмандан 24 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 23 таси ўрнатилган тартибда кўриб чиқилган, 1 таси ўрганиш жараёнида.
Ҳисобот даврида “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамиятига тўғридан-тўғри 168 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 165 таси ўрнатилган тартибда кўриб чиқилган, 3 таси ўрганиш жараёнида. Шунингдек, бошқа вазирлик ва идоралардан келиб тушган 336 та мурожаатнинг 328 таси ўрнатилган тартибда кўриб чиқилган, 8 таси ўрганиш жараёнида.
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари юзасидан мурожаатларни текзорлик билан қабул қилиш ва ҳал этиш мақсадида фаолият юритиб келаётган “Ўзсувтаъминот” АЖнинг 1255 – қисқа рақамли колл-маркази орқали ўтган йил давомида 144 мингта мурожаат келиб тушган. Уларнинг барчаси ўрнатилган тартибда кўриб чиқилган бўлиб, 87 фоизи ижобий ҳал этилган.
Бундан ташқари, 2022 йилда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматларига оид 1 минг 94 та танқидий-таҳлилий материаллар эълон қилинган бўлиб, уларнинг барчасига расмий муносабатлар билдирилган. Танқидий материалларда ёритилган муаммолар эса ижобий ҳал этилган.
Таъкидлаш жоиз, аҳолинининг муаммоларини ўрганиш ва уларни жойида ҳал этиш мақсадида ўтган йилда ҳудудий сув таъминоти корхоналари ва жойлардаги Халқ қабулхоналари ҳамкорлигида республиканинг 256 та маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди.
ЎзА