Вайронкор зилзиладан сўнг Арабистон тектоник плитаси Туркия жойлашган Анадолу плитасига нисбатан жануби-ғарбга қараб, тахминан, 3 метр силжигани тахмин қилинмоқда. Италия Миллий геофизика ва вулқоншунослик институти раҳбари Карло Доглионининг фикрича¸бу якуний ҳисоб эмас.
Профессор сўзларига кўра, силкиниш Анадолу ва Араб литосфера плиталари туташган жойда қайд этилган. Анадолу плитаси ер қобиғига нисбатан ҳам, Евросиё ва Арабистон плиталарига нисбатан ҳам жануби-ғарбий йўналишда ҳаракат қилмоқда.
– Аслида, ушбу саҳн ҳар куни бир неча микрон силжийди, аммо йил охирига келиб, ўзгариш бир неча сантиметрни ташкил этди, – деди олим.
Доглиони 6 феврал куни Туркияда юз берган энг кучли зилзила эпицентрига эътибор қаратди. Аниқланишича, ўнлаб йиллар давомида энергия тўпланган бу нуқта энди энергияни ушлаб туришга қодир эмас. Шу сабабли Анадолу плитаси ҳаракати фонида энергия ажралиб чиқиши жараёни тугагунча, ҳодиса ҳам тўхтамаслиги мумкин.
Профессор таъкидлашича, ҳали Анадолу плитаси қай тарзда ўзгаргани ҳақида ёрқин тасаввур бериш қийин. Сунъий йўлдош маълумоти олингандан кейингина аниқ кўрсаткич пайдо бўлади. Ҳозир фақарт сейсмик маълумотни инвертация қилиш ёрдамида силжиш ўлчанади.
– Бизнинг хулосамиз ва АҚШ Геология хизматининг дастлабки ҳисоб-китобига кўра, ушбу сегмент бўйлаб сурилиш 3 метр. Кейин ёриқ тарқалиб, силжиш давом этган, – дея қўшимча қилган институт раҳбари.
ЎзА