Россия 2023 йилда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан миграция бўйича ҳукуматлараро битим имзоланишига умид қилмоқда, дея таъкидлаган Россия ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ мамлакатлари учинчи департаменти директори Александр Стерник РИА Новостига. Дипломатнинг айтишича, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонда миграцияга қадар тайёргарлик марказларини очиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

«Бизнинг қонунчилигимизга биноан ушбу марказлар Россияга келмоқчи бўлганларга хизматлар тўпламини (дактилоскопия, фотография, рўйхатга олиш) тақдим этади. Россиялик иш берувчилар учун ташкилий ишчи кучи тўплаш, зарур тиббий хулосалар бериш бўйича маслаҳатлар бериш кўзда тутилмоқда», – деган Стерник.

«Бир сўз билан айтганда, биз кучайиб бораётган миграция тўлқинини тартибга солиш билан ҳамкорликда шуғулланамиз, бу умумий манфаатларимизга мосдир. Жорий йилда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан бу борада ҳукуматлараро битим имзоланишидан умид қилмоқдамиз», – дея қўшимча қилган у.