Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари ўз ташаббуслари билан кўнгилли тарзда “Мен донорман” акциясида иштирок этмоқда.

Муҳтожларга кўмак бериш, бетобларнинг ҳолидан хабар олиш, биродар-у ҳамюртларимиз учун керак бўлса томирида оқаётган қонини бериш фақатгина ҳақиқий ватанпарвар инсонлар қўлидан келадиган эзгу амалдир. Республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилаётган “Қон донорлиги ҳафталиги” ва унинг доирасида “Мен донорман” акциясида ҳам бетоб болалар ва беморлар учун кўнгиллилар томонидан беғараз қон топширилмоқда.

Бир гуруҳ божхоначилар Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика қон қуйиш марказида бўлиб, қонга муҳтож бўлган бемор болалар учун беғараз қон топширишди.

Таъкидлаш жоизки, қон топшириш учун 18 ёшдан 60 ёш орасидаги соғлиги яхши ҳолатда бўлган  ҳамда тана оғирлиги 50 килограммдан кам бўлмаган, ижтимоий келиб чиқиши, касби, жинсидан қатъи назар, ҳар қандай шахслар ихтиёрий ва беғараз тарзда иштирок этиши мумкин. Юқоридаги талабларга мос келган ҳар бир инсон қонга муҳтож бўлган қанча беморларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ўз ҳиссасини қўшади.


Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири