БМТ бош котиби Антониу Гутереш гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Мартин Гриффитсни Туркияга жўнатади, деб ёзмоқда РИА Новости ташкилот манбаларига таяниб.
«БМТ бош котиби гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Мартин Гриффитсни Туркиянинг зилзиладан зарар кўрган ҳудудига жўнатади», – деган агентликка ташкилот манбалари, лекин сафар қачон бошланишини айтмаган”, дейилади хабарда.
Душанба куни тонгда Туркия ҳудудида иккита кучли силкиниш юз берди. Зилзиладан сўнг вайронагарчиликлар қўшни Сурия ҳудудларида ҳам кузатилди. Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12,3 минг кишидан ошган. Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған мамлакатда етти кунлик миллий мотом эълон қилди. Ҳалокат таъсир қилган 10 та вилоятда уч ойлик фавқулодда ҳолат ҳукм сурмоқда.
Сурия соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, бу ерда зилзила оқибатида 1,2 киши бевақт ҳаётдан кўз юмган. Қутқарув ишлари давом этмоқда.