Вьетнам пойтахти Ханой шаҳрида «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Олимжон Жумаев бошчилигидаги делегация аъзолари ипакчиликка ихтисослашган «Shanghai trade» Co LTD ва «Cong ty tnhh haidung silk” компаниялари таъсисчиси Ҳаи Ҳаидунг билан учрашди.

Учрашувда «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги 20 нафар ипакчилик корхоналари раҳбарларининг жорий йил февраль ва март ойларида Вьетнамга ташрифи бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, «Shanghai trade» Co LTD компаниясига жорий йил давомида ипак маҳсулотларини экспорт қилиш, ипакчилик соҳасида кенг қамровли ҳамкорлик қилиш, Вьетнамдан Ўзбекистонга ипак қурти уруғининг «Элита» ва «Супер элита» зотларини импорт қилиш бўйича меморандум имзоланди.

ЎзА