Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Олган Бекар Туркияда рўй берган зилзила тафсилотлари ва айни дамда кўрсатаётган ёрдами учун Ўзбекистон ҳукуматидан миннатдор эканини билдириб, жумладан шундай деди:
-Ҳаммангизга маълумки Туркияда юракларни ларзага келтирган зилзила содир бўлди ва бу зилзила масштаби қарийб 200 км квадрат атрофида эди. Бу катта масштаб Туркиянинг ўзида ўнта вилоятни қамраб олган бўлса, қўшни давлатларимизда ҳам вазият шунга яқин бўлди.
24 иш соати ҳолатида юз мингга яқин қутқарувчилар гуруҳи қулаган уйлар, бинолар остида қолган одамларни олиб чиқишга ҳаракат қилишмоқдалар. Шулардан олти минг нафари хориждан келган қутқарувчилардир. Бу жамоада ўзбек қутқарувчилари ҳам жонбозлик кўрсатаётгани бизни қувонтиради.
Aйни пайтда зилзиладан талофат кўрганлар сони қарийб 15 миллион атрофида ташкил этмоқда. Фурсатдан фойдаланиб қардош ўзбек халқига ва ҳукуматига, шахсан Президент Шавкат Мирзиёев жаноби олийларига Туркия халқига кўрсатаётган ёрдами учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.
ЎзA