Президент пойтахт жамоатчилиги вакиллари ва мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказмоқда.
Йиғилишда 2023 йилда пойтахтда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Янги иш ўринларини яратиш бўйича улкан марраларга эришишда тадбиркорларга таяниш, уларни қўллаб-қувватлаш лозимлиги таъкидланди.
Жумладан, бу йили Тошкент шаҳрида хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 20 триллион сўм кредит йўналтирилади, оилавий тадбиркорлик учун 300 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратилади.
Мутасаддиларга йил якунига қадар:
– 14 та йирик савдо комплексини ишга тушириш, шунингдек 12 мингта савдо-сервис объектлари ташкил этишни таъминлаш;
– 57 та меҳмонхона, 3,5 мингта умумий овқатланиш ва маҳаллаларда 7 мингта савдо-сервис объектларини ишга туширишга кўмаклашиш топширилди.
ЎзА