«Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати ушбу саволга қуйидагича муносабат билдирди:
Шуни маълум қиламизки, «Ўзбекнефтгаз» АЖ қарашли АЁҚШларда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводларида сотилаётган АИ-80 русумли автобензнинг нархи (5700 сўм) оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 декабрдаги “Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни автобензин маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва уларнинг нархлари кескин ошишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2023 йилнинг 1 мартига қадар импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун, истисно тариқасида, акциз солиғи “ноль” ставкада қўллаш белгиланган.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ қарашли АЁҚШларда импорт қилинаётган АИ-80, АИ-92 русумли автобензин маҳсулотлари республика ҳудудига темир йўл транспорти орқали етказиб бериш ва бошқа харажатларни инобатга олган ҳолда белгиланган нархлардан келиб чиқиб сотилмоқда.
ЎзА