Аввалроқ Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон пиёз экспортини чеклагани ҳақида хабар берилган эди. Энди бу давлатлар қаторига Қирғизистон ҳам қўшилди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги уч ой муддатга ҳар қандай турдаги пиёзни мамлакатдан четга чиқариш мумкин эмаслигини маълум қилди. Мазкур қарор расман 2023 йил 30 апрелгача амал қилади. Ушбу чора озиқ-овқат хавфсизлигини, ижтимоий аҳамиятга молик озиқ-овқат маҳсулотлари нархи барқарорлигини таъминлаш зарурати билан изоҳланмоқда.
Дарвоқе, Қирғизистон пиёзи ҳозиргача Ўзбекистонга ҳам кириб келаётган эди.
ЎзА