Қўшма Штатларда яқин орада короновирус пандемияси туфайли жорий этилган фавқулодда ҳолат бекор қилинади. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байден маълум қилди.

“Короновирус билан боғлиқ ўлимлар сони 90 фоизга камайди. Биз миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолдик”.

“Тез орада соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда ҳолатни бекор қиламиз”, деб қўшимча қилди Байден.

Оқ уй матбуот хизматининг хабарига кўра, АҚШ Президенти маъмурияти COVID-19 пандемияси билан боғлиқ фавқулодда ҳолат режимини 11 майдан бекор қилиш ҳақида иш олиб бормоқда.

ЎзА