Хитой бир вақтнинг ўзида 20 давлат, жумладан, Жануби-шарқий Осиё, Яқин Шарқ минтақаси, шунингдек Россия, Жанубий Африка Республикаси, Швейцария, Аргентина каби мамлакатларга гуруҳ саёҳати ташкил қилинишини қайта тиклади.

Маълумотга кўра, янги йилда саёҳатга олдиндан буюртма бериш ўртача 640 фоиз ошган. Асосан, Осиё мамлакатлари томон, хусусан, Бангкок, Сингапур ва  Куала-Лумпур йўналишларига саёҳат кўпайган. Хитой ҳукумати турли чекловларни бекор қилиши Осиё, Тинч океани ва бошқа ҳудудларга туризмни тиклаш бўйича қўйилган муҳим қадамдир.

ЎзА