Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Украинанинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Микола Дорошенкони қабул қилди.
Турли соҳалардаги Ўзбекистон – Украина икки томонлама ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинган. Савдо-иқтисодий йўналишда алоқани жадаллаштириш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўриш муҳимлиги қайд этилган.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
ЎзА