Швейцариянинг Истанбулдаги Бош консуллиги хавфсизлик нуқтаи назаридан фаолиятини тўхтатди. Бу Европада Қуръонни ёқиш ҳодисаси билан боғлиқ бўлган террорчилик ҳужуми хавфи туфайли амалга оширилди, дейилади консуллик хабарида.

“TV100” телеканали хабарига кўра, Истанбулда олтита давлатнинг консуллик муассасаси ёпилган.

Аввалроқ, Нидерландия, Германия, Франция, Швеция ва Буюк Британия консулликлари вақтинча фаолиятларини тўхтатишган эди.

Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу “Ғарб давлатлари ҳеч қандай далил келтирмасдан, террор таҳдиди баҳонасида дипломатик ваколатхоналарини ёпган ҳолда мамлакатимизга қарши “психологик уруш” бошладилар, деб айтди.

 

ЎзА