ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида боғча ёшидаги болаларнинг мактабгача таълим ташкилотларига қамров даражаси бугунги кунда 70,1 фоизни ташкил этади.

Туманда 30 та давлат, 7 та давлат хусусий шериклик асосидаги ва 51 та оилавий мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда. Ушбу муассасаларда жами 6 минг 645 нафар бола тарбияланади.

Ўтган 2022 йил давомида туманда давлат инвестиция дастури асосида битта 120 ўринга мўлжалланган боғча қурилди, 4 та мактабгача таълим ташкилоти биноси маҳаллий бюджет ҳисобидан таъмирланди.

Тумандаги “Қоракўл” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 19-давлат мактабгача таълим муассасаси 2021 йил давлат инвестиция дастури доирасида қуриб битказилган бўлиб, айни пайтда бу ерда 120 нафар бола таълим-тарбия олмоқда.

Муассасада болажонларнинг ҳар бир куни мазмунли ўтиши учун барча шароит яратилган. Чет тили, рақс, тасвирий санъат, амалий қўл ҳунари, шахмат ва шашка тўгараклари ишлаб турибди. Шунингдек, тарбиячилар томонидан турли мавзуларда очиқ дарслар, қизиқарли машғулотлар, саҳналаштирилган концерт дастурларини ўтказиш  яхши анъанага айланган.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА