Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев Мисрнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Амира Фахмини қабул қилди.

Икки давлат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболи хусусида кечган учрашувда, шунингдек, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Турли даражада режалаштирилган қўшма тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашди. Мулоқот давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам атрофлича кўриб чиқилди.

ЎзА