15 йилким адабиёт мухлислари “Жаҳон адабиёти” журнали билан ошно бўлиб келади. Журнал кўпчилигимизнинг қадрдонимизга, дўстимизга айланиб улгурган.

Нашрнинг ўзига хос томони –  унинг географияси ва мундарижаси ранг-баранглигида. Ўзбек адабиёти, қўшни халқлар, дунё адабиёти вакиллари ижоди она тилимизда жаранглайди.

Қадрдон журналимизнинг 2022 йилнинг сўнгги сони…

Мутолаани “Навоий сабоқлари”дан бошлайсиз. Улуғ шоирнинг “Юзин зулф ичра то кўрдим…” ғазали ўзбек ва инглиз тилларида берилган. Таниқли навоийшунос Олимжон Давлатовнинг насрий баёни ғазал мазмун-маъносини англашда қўл келади.

Юсуф Самад ўғлининг “Бобо Коҳо нидоси”, “Совуқ тош”, “46-йил ўйинлари” ва “Остона” номли ҳикоялари, Лу Суннинг “А.Кьюнинг ҳақиқий тарихи” қиссаси, Юрий Казаковнинг “Тэдди” ҳикояси, Давид Қуғилтиновнинг шеълари,  таниқли тожик ёзувчиси Саттор Турсуннинг “Тўфон” номли қиссаси мароқ билан ўқилади.

Журнал бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоевнинг “Айтматовшунослик илми уфқлари” адабий мақоласи атоқли ёзувчи, сўз устаси – заргари Чингиз Айтматов ижод йўлига бағишланади.

“Жаҳон адабиёти”ни ўқинг.

ЎзА