Ассалому алайкум! Куннинг энг муҳим хабари ҳақида “Кун мавзуси” орқали танишинг!

Куни кеча ижтимоий тармоқларда республика ҳудудлари бўйлаб қишки таътилнинг 18 январга қадар узайтирилиб, бу хабарнинг расман эълон қилингани юзасидан маълумотлар тарқалди. Унга кўра, республиканинг Жиззах ва Самарқанд вилоятидан ташқари барча вилоятларнинг 18 январ санасидан бошлаб мактаб, боғча ва олий таълим муассасалари ўз фаолиятини бошлаши, яна бошқа хабарларда эса ҳатто таътилнинг 30  январга қадар узайтирилгани қайд этилган.

Бир оздан сўнг ушбу маълумотларнинг асоссиз эканлиги маълум бўлди. Бу юзасидан ҳокимликлар ўз расмий сайтлари орқали аниқ маълумот бера бошлади. Кун мавзуси орқали бу ҳақда хабардор бўлинг.