Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туман бўлими ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда захирадаги ер майдони савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди.

Жумладан, фуқаро Ф.С. гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида фуқаро М.Р.га Элликқалъа тумани ҳудудидан 12 сотих захирадаги ер майдонини олиб беришни ваъда қилади. Шунинг эвазига 3 минг 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА