Бу ҳақида “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.
Россия Федерациясидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсман Татьяна Москалькова ОАВга 12-14 январь кунлари Туркияда украиналик ҳамкасби Дмитрий Лубинец билан учрашишни режалаштираётганини айтди.
Унинг таъкидлашича, Туркияда йирик форум бўлиб ўтади ва унда кўплаб мамлакатлардан омбудсманлар иштирок этади.
Москалькованинг сўзларига кўра, у украиналик ҳамкасби билан “учрашув ва тахминий кун тартиби ҳақида гапирган”.
Аввалроқ Украина Омбудсмани Дмитрий Лубинец ҳам яқин орада россиялик ҳамкасби Татьяна Москалькова билан Туркияда учрашишни режалаштираётганини айтган эди.
ЎзА