Туркиянинг жануби-шарқида тўққиз яшар бола қурол ушлаб расмга тушаётганда онасини отиб қўйди, деб ёзмоқда Sabah газетаси. Фожиа Шонлиурфа вилоятининг Сиверек шаҳрида рўй бергани айтилмоқда.

«Тўққиз яшар бола уйида онаси билан бирга пайтда қўлига қурол ушлаб расмга тушмоқчи бўлган. Унинг бармоғи қурол тепкисини босиб юборган ва ўқ тасодифан қаршисида турган онасининг бошига теккан», – дейилади газета берган хабарда.

Тезкор хизмат воқеа жойига етиб келганда аёлнинг аҳволи жуда ёмон бўлган, уни қутқариб қололмаган. Ҳозир бола полиция идорасида руҳшунос иштирокида сўроқ бермоқда. Ҳодиса бўйича текширув бошланган, дейилади хабарда.