2018/2019 ўқув йилида тиббиёт олийгоҳларида қабул квоталари оширилади

“Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга кўра, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб давлат гранти асосида “психиатрия” йўналиши бўйича магистрларни тайёрлаш юзасидан олий тиббиёт таълим муассасаларига, жумладан, Тошкент тиббиёт академиясига – 15 нафар, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Андижон давлат тиббиёт институти, Бухоро давлат тиббиёт институти, Самарқанд давлат тиббиёт институтига – 10 нафардан қабул квоталари оширилади.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Самарқанд давлат тиббиёт институти ва Андижон давлат тиббиёт институтларида базавий тиббиёт маълумотига эга бўлган врачлар учун “психиатрия” ва “суицидология” йўналишларида ихтисослашув курслари ташкил қилинади.
Барча тиббиёт таълим муассасалари ва уларнинг филиалларида “психиатрия” йўналиши бўйича клиник ординатурада ўқиш учун ўринлар сони 10 тагача кўпайтирилади.

 

ЎзА