Юртимизда уйда, қўл меҳнатидан фойдаланиб ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, хизмат кўрсатишни ривожлантириш орқали иш билан банд бўлмаган хотин-қизлар сонини қисқартириш, маҳаллаларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

“Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, улар бандлигини таъминлашга эътибор қаратилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманида “Аёллар дафтари”даги 277 нафар хотин-қизнинг ўзини ўзи банд қилишини таъминлаш мақсадида электр печлар топширилди.

Тадбирда туман сектор раҳбарлари иштирок этиб, ўзини ўзи банд қилиш учун  шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари, улар учун бериладиган имтиёзлар тўғрисида батафсил тушунчалар берди.

Шунингдек, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш  бўйича сектор раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарори билан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қонликўл тумани бўлинмаси ҳисоб рақами орқали кам таъминланган, ижтимоий ёрдамга муҳтож 80 оилага моддий ёрдам кўрсатилди.

 

Довуд Абибуллаев, ЎзА