Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари ўттиз тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари С.Умурзоқов, Бош вазир А.Арипов, Олий Мажлиси Сенати аъзолари, секторлар ва соҳа раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия кун тартибида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисини сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Кахраман Раматуллаевич Сариев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси лавозимига шу кунга қадар Хоразм вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Фарход Уразбаевич Эрманов номзоди  тавсия этилди ва таржимаи ҳоли билан таништирилди.

Депутатлар Вазирлар Кенгаши Раиси лавозимига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлади.

Сессияда Фарход Уразбаевич Эрманов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси этиб сайланди.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев иштирок этди.

ЎзА