Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ўттиз саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, сектор ва соҳа раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия кун тартибидаги дастлабки масала “Яйловлар тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида Жўқорғи Кенгеснинг қўмита раиси Д.Утамбетов маъруза қилди.

Шундан сўнг депутатлар шаҳар ва туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан субсидиялар ажратилишида қонун ҳужжатларига амал қилиниш ҳолати ҳақида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига парламент сўрови юбориш тўғрисида, давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча  чора-тадбирлар тўғриси”ги фармони ижросини таъминлаш бўйича Вазирлар Кенгашининг ахбороти,  ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ҳисоботи, шунингдек, Нукус шаҳридаги еттита маҳалла фуқаролар йиғинини “Чимбой гузари” маҳалла фуқаролар йиғини намунасидаги обод ҳудудга айлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида Нукус шаҳар ҳокимининг ҳисоботи тўғрисидаги масалаларни муҳокама этди.

Сессия кун тартибида шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг айрим қўмиталари таркибига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг тегишли қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев иштирок этди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА