Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев якшанба куни расмий ташриф билан Москвага келди. Бугун Россия раҳбари Владимир Путин билан музокаралар ўтказади. Бу ҳақда Қозоғистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

“Икки давлат раҳбарининг учрашувидан ташқари, етакчилар видеоконференцалоқа шаклида Қозоғистон ва Россия ўртасидаги минтақалараро ҳамкорлик форумида иштирок этадилар”, дейилади хабарда.

Тоқаев учун бу давлат раҳбари лавозимига киришганидан кейинги илк хорижий сафари.

20 ноябрь куни у президентлик сайловларида ғолиб бўлган эди.

29-30 ноябрь кунлари Тоқаев Францияга расмий ташриф билан боради.

ЎзА