Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги ёзмоқда.
14 ноябрда эълон қилинган фармонда хорижий давлат фуқаролигига эга ёки хорижда яшаш ҳуқуқига эга бўлган Россия фуқаролари Россия қуролли кучларига хизматга чақирилиши мумкин, дейилган.
Чақириқ асосида ҳирбий хизматни ўташ бўйича фармоннинг янги таҳририга кўра, Россия Федерацияси фуқароси бўлган, шу билан бир вақтда хорижий давлат фуқаролигига эга, шунингдек, хорижий мамлакатда яшаш ҳуқуқига эга ёки хорижий мамлакат ҳудудида яшашини тасдиқлайдиган бошқа бирор-бир ҳужжати бўлган фуқаролар аскар, матрос, сержант ёки старшина унвони билан хизмат қилишга шартнома тузиши мумкин.