Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитида иштирок этган Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған ташрифини якунлади.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Туркий давлатлар ташкилоти саммити якунида мукофотларни топшириш маросими ҳам бўлди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва шерикликни мустаҳкамлашда Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг ҳам алоҳида ҳиссаси борлиги қайд этилди. Шу муносабат билан уни Туркий дунёнинг олий ордени билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Туркия раҳбарига бу мукофотни Президент Шавкат Мирзиёев топширди.

И.АВВАЛБОЕВ, А.АБДУЛЛАЕВ, Ж.НОРҚОБИЛОВ (фото), ЎзА