Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар саммити бўлиб ўтмоқда.

Унда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

–Мамлакатларимизнинг ўзаро товар айланмаси умумий ташқи савдомизнинг атиги 4 фоизини ташкил этади. Унинг қолгани эса учинчи давлатлар улушига тўғри келмоқда. Албатта, бундай ҳолат ҳеч биримизни қониқтирмайди, – деди Шавкат Мирзиёев. – Бундан ташқари, давлатларимиз орасида айрим импорт божхона тарифлари юқори бўлиб қолмоқда. Бу стратегик йўналишда вазиятни тубдан ўзгартириш, савдо, инвестиция ва хизматларнинг эркин ҳаракатини таъминлаш учун Ташкилотимиз доирасида “Янги иқтисодий имкониятлар ҳудудини”ни барпо этиш ташаббусини илгари сурамиз.

Давлатимиз раҳбари Ташкилотга аъзо ва кузатувчи мамлакатлар ҳамда дунё етакчи бизнес вакилларини кенг жалб қилган ҳолда, ҳар йили Халқаро туркий иқтисодий форумни ўтказишни таклиф этди.

–Биз Транскаспий халқаро коридори ҳақида кўп гапираяпмиз, аммо сезиларли натижаларга эришиш учун анча ишлар қилишимиз керак. Мисол учун: Ўзбекистон ушбу транспорт йўлаги орқали 10 фоиз ташқи савдо юкларини ташимоқда, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

ЎзА