Венгрия Туркий давлатлар ташкилотида кузатувчи мақомига эга. Мазкур Самарқанд саммитида Бош вазир Виктор Орбан бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этмоқда.

Айни пайтда саммит доирасида ўтказилаётган Ўзбекистон-Венгрия бизнес форуми ўз ишини бошлади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев мамлакатимиз инвестицион жозибадаорлиги ҳақида сўз юритмоқда.

ЎзА