Чехия Ташқи ишлар вазирлиги 2023 йил 1 январдан бошлаб Афғонистон пойтахтидаги элчихонасини ушбу мамлакатдаги хавфсизлик вазияти сабабли ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
“ТИВ Афғонистонда хавфсизликни мустаҳкамлаш истиқболларини кўрмаяпти ва бу соҳадаги вазият ёмонлашишда давом этаётганини қайд этади.
Мамлакатдаги вазият ва икки томонлама муносабатларнинг бугунги даражасини инобатга олган ҳолда вазирлик элчихонанинг ёпилишини асосли, деб ҳисоблайди”.
Қобулдаги дипломатик ваколатхонасининг вазифалари Покистондаги Чехия элчихонасига ўтказилади.
Шу билан бирга, Прага Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатишда давом этади, дейилади хабарда.
ЎзА