Қўшма Штатлар Буюк Британия билан яқин ҳамкорликни давом эттиради. Вашингтон ва Лондон ишончли иттифоқчилар бўлган ва шундай бўлиб қолади. АҚШ Президенти Жо Байденнинг бу баёнотини Оқ уй матбуот хизмати тарқатди.
“АҚШ ва Британия кучли итифоқчилар, азалий дўстлар ва бу ҳеч қачон ўзгармайди. Мен Бош вазир Лиз Трассга қатор масалалар бўйича ҳамкорлик қилгани, жумладан, Украина инқирозида Россияни жавобгарликка тортиш учун ҳаракатларидан миннатдорлик билдираман”, деди у.
“Биз Бирлашган Қироллик ҳукумати билан яқин ҳамкорликни давом эттирамиз. Биз мамлакатларимиз дуч келиши мумкин бўлган глобаль муаммоларни ҳал қилишда биргаликда ҳаракат қиламиз”, деб қўшимча қилди Байден.
ЎзА