“Анадолу” ахборот агентлиги хабарига кўра, Россиянинг 11 аэропортида парвозни вақтинча чеклаш иартиби 2022 йил 28 октябрь Москва вақти билан 03:45 гача узайтирилди. Бу ҳақда Россия Федерацияси ҳаво транспорти федерал агентлиги матбуот хизмати маълум қилган.

Маълум бўлишича, Анапа, Белгород, Брянск, Воронеж, Геленжик, Краснодар, Курск, Липецк, Ростов-Дон, Симферополь ва Элиста аэропортларига парвозлар вақтинча чекланган.

Россия авиакомпанияларига Сочи, Волгоград, Минералние Води, Ставрополь ва Москва аэропортларидан фойдаланган ҳолда муқобил йўналишларда йўловчи ташишни ташкил этиш тавсия этилган.

Мамлакатнинг қолган аэропортлари одатдаги режимда ишламоқда.

ЎзА