Европа Иттифоқи давлат ва ҳукумат раҳбарлари бугун Брюсселда режалаштирилган икки кунлик ЕИ саммитида тўпланишади. Унда жамиятнинг шиддатли энергия инқирози муҳокама қилинади, деб хабар берди матбуот хизмати.

Европа Кенгаши раиси Шарль Мишель йиғилиш арафасида айтганидек, ЕИнинг 27 давлати етакчилари энергия нархини пасайтириш бўйича шошилинч чоралар кўришлари керак. Шу мақсадда улар 18 октябрь куни Европа комиссияси томонидан таклиф этилган янги чора-тадбирлар пакетини кўриб чиқишлари кутилмоқда. Хусусан, газнинг динамик нархини белгилаш ва мовий ёқилғининг умумевропа харидларини ўз ичига олади.

Етакчилар, шунингдек, Украинадаги можаро, жумладан, қиш арафасида Киевга молиявий ва ҳарбий ёрдам кўрсатиш масаласини муҳокама қиладилар.

ЎзА